Жамият | 12:53 / 17.02.2017
19105
2 дақиқада ўқилади

Миллий комикслар учун сценарийлар танлови эълон қилинди

“Dono nashriyoti” ҳамда “Dono Productions” кинокомпанияси “Bilimdon”, “Dono Word”, “Знайка”, “Excellent” болалар журналларида туркум миллий комикслар яратиш учун сценарийлар танловини эълон қилди.  

Танловда профессионал сценарийнавислар, ёзувчи-драматурглар, рассомлар, журналистлар, ёш ижодкорлар, шунингдек, ушбу мавзуда қизиқарли ғоялар, фикрлар, таклифлар бера оладиган ҳамюртларимиз иштирок этишлари мумкин.

Сценарийлар ўзбек ва рус тилида қабул қилинади. Тақдим этилган асарлар фақат болалар учун ёзилган, дунё ОАВлари ҳамда китобларда аввал эълон қилинмаган ёки чоп этилмаган бўлиши керак. 

Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 20 000 000 (йигирма миллион) сўм. 

Сценарийлар 2017 йилнинг 15 февралидан 15 апрелига қадар қуйидаги манзилга юборилиши керак: 

100 003, Тошкент шаҳри Ўзбекистон шоҳ кўчаси 55-уй (“Доно нашриёти” МЧЖга миллий комикслар танлови учун деб ёзилиши керак) 

Электрон вариантда юбормоқчи бўлганлар учун: 

info@dono.uz,

info@donoproductions.uz 
 

Мавзуга оид