ТТЕСИда гиёҳванд моддалари истеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган профилактик ўтказилди
Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш фуқаролик жамиятининг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Шу боисдан улар орасида тушунтириш ва назорат ишларини янада такомиллаштириш мақсадида институтда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан 17 февраль куни институт Маданият саройида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, талабаларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда институт ректори С.Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Тошкент шаҳар норкология диспансери, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаларининг масъул ходимлари институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбир жараёнида профессор-ўқитувчилар ва талабалар мавзуга оид саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан тегишли маълумотлар олшди.
Тадбир сўнгида талабаларга “Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш” мавзусига бағишланган фильм намойиш этилди.
Мавзуга оид
21:37 / 21.08.2024
АҚШ Ҳаити собиқ президентини гиёҳванд моддалар савдосида айблаб, унга санкциялар қўллади
08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади
11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади
08:26 / 10.07.2024