Фан-техника | 23:14 / 21.02.2017
7470
1 дақиқада ўқилади

Янги ихтиро: конфетларни сараловчи машина

Голландиялик талаба Уиллем Пеннингс (Willem Pennings) M&M’s ва Skittles каби конфетларни ранги бўйича саралайдиган машина ясади. Муаллиф ихтиро ҳақида ўз блогида хабар берди.

Пеннингс машинани ясашда 2013 йилда ясалган шунга ўхшаш агрегатдан илҳом олди. Қурилма Arduino тахтаси, двигатель ва рангларни аниқлаш учун RGB-сенсоридан иборат. Корпус ёғочлардан тайёрланган, механизм қисмлари 3D принтерида яратилди. Машина бир сонияда иккита конфетни саралаб бера олади. 300 грамм қийматидаги шоколад доналарини саралаши учун эса унга тахминан 3 дақиқа кифоя. 

Ижодкорнинг фикрича, у ўз лойиҳаси устида 2016 йилнинг май ойидан ишлашни бошлаган ва декабрда тамомлаган. Машинани йиғиш учун у 500 евро маблағ сарфлаган.

Мавзуга оид