Жамият | 13:33 / 21.02.2017
17585
1 дақиқада ўқилади
Анжелина Жоли фарзандларига ўргимчакли таом тайёрлаб берди
Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жоли фарзандларини ўргимчаклар билан озиқлантирди, дея хабар беради BBC.
Жоли ва унинг оиласи Камбожага "Улар аввал отамни ўлдиришди: Камбожа қизининг хотиралари" ҳужжатли фильми премьерасига келишган. Сафар вақтида актриса ва унинг фарзандлари маҳаллий ошхона билан танишишди. Хусусан, Жоли фарзандларига ўргимчакларни қандай тайёрлашни кўрсатиб берди.
Маълум бўлишича, актрисанинг ўзи Камбожа ошхонаси билан таниш бўлган. Жолининг сўзларига кўра, у Камбожага илк марта келганида ҳашоратларни татиб кўрган. "Аввал чигирткалардан бошлайсиз. Чигиртка ва пиво, кейин эса тарантулаларга ўтасиз", - деди у.
Мавзуга оид
17:25 / 11.03.2021
Камбожада илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди
14:27 / 30.11.2020
Камбожада коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди
01:25 / 13.02.2020
Коронавирус сабабли рад этилаётган кемани Камбожа қабул қилишга рози бўлди
18:54 / 27.01.2020