Light | 16:29 / 21.02.2017
11065
1 дақиқада ўқилади
Россиялик оғир атлетикачи 288 тонналик электровозни жойидан силжитди
Пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича Узоқ Шарқ чемпиони Иван Савкин 288 тонналик электровозни тортишнинг уддасидан чиқди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.
«Об-ҳаво панд берди. Иккинчи уринишдан сўнг электровоз 1,1 метрга тортилди. Совуқда қуюқлашиб қолган мой ҳам қўшимча юк бўлди», — деган Савкин.
Акция Приморьедаги Смоляниново қўрғонида бўлиб ўтган. Спортчи видеолавҳани Гиннесс рекордлари китоби раҳбариятига юборишни режалаштирган.
32 ёшли пауэрлифтер шу вақтгача кўп тонналик паром, аэробус, тепловоз, зенит-ракета комплекси, прицепли ҳарбий тягач, Т-34 ва Т-54Б танкларини жойидан силжитишнинг уддасидан чиққан.
Мавзуга оид
00:01 / 29.11.2023
Мобил телефонларнинг энг катта коллекцияси «Гиннес рекордлар китоби»га киритилди
15:21 / 03.09.2021
Роналду Гиннесс рекордлари китобига киритилди
12:10 / 28.02.2018
Туркманистондаги янги аэропорт Гиннесс рекордлар китобига киритилди
18:37 / 29.06.2017