Жаҳон | 18:21 / 23.02.2017
11960
1 дақиқада ўқилади

Туркия: «Ал-Боб олинди»

Туркия қуролли кучлари ва Сурия мухолифати отрядлари «Фрот қалқони» амалиёти давомида ИШИД назоратидаги Ал-Боб шаҳрини озод қилди. Бу ҳақда Туркия бош штаби маълум қилди.

«Фрот қалқони» аксилтеррор амалиёти Сурия шимолида 24 августдан буён Туркия Қуролли кучлари қўллаб-қувватлови остида олиб борилмоқда. Туркия армияси бу амалиётдаги иштирокини ўзини таҳдиддан ҳимоя қилиш, мамлакатга ИШИДдан бўлаётган таҳдидни йўқ қилиш билан асослайди.

Амалиёт доирасида Суриянинг Туркияга чегарадош ҳудудларини террорчилардан тозалаш, гуманитар ёрдам етказиб бериш ва ИШИДга қарши халқаро коалицияни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

«Фрот қалқони» амалиёти давомида Сурияда 1880 квадрат километр ҳудуддаги майдон террорчилардан тозаланган, бу ҳудудда 228 аҳоли пунктлари жойлашган.

Мавзуга оид