Жаҳон | 16:36 / 24.02.2017
11916
1 дақиқада ўқилади
Озод этилганига 1 кун бўлган Ал-Бобда йирик портлаш: Қурбонлар сони 40 нафардан ортиқ
Сурия шимолидаги Ал-Боб шаҳри яқинида теракт содир этилди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлатилиши оқибатида 45 киши ҳалок бўлган.
Дастлабки хабарларда портлаш қурбонлари сони 15 нафардан ортиқлиги айтилганди.
Хабарда айтилишича, қурбонларнинг 35 нафари тинч аҳоли вакилларидир. Бу теракт учун жавобгарлик ИШИД зиммасига юкланган.
23 февраль куни Туркия бош штаби ва Сурия озодлик армияси вакиллари Ал-Боб ИШИД жангариларидан бутунлай озод этилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024