“Париж аввалги Париж эмас” ёки Трампнинг сўзлари Олландни дарғазаб қилди
Франция президенти Франсуа Олланд америкалик ҳамкасби Дональд Трампни Францияга ишончсизлик билан муносабатда бўлмасликка чақирди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги.
Трамп жума кунги чиқишларидан бирида беш йилдан бери Парижга бормаётган дўсти Жим ҳақида эслаб ўтган. У аввал бу шаҳарга доимий равишда ташриф буюрган, аммо унинг сўзларига кўра “Париж аввалги Париж” эмас.
"Дўстона мамлакатга ҳаттоки кичик миқдордаги ишончсизликни кўрсатиш ҳам – бу яхши эмас... Бу мен дўстона мамлакатга нисбатан муносабатим эмас, ҳамда АҚШ президентини Францияга нисбатан бундай қилмасликка чақираман", - дея Олланднинг сўзларини келтиради агентлик.
Аввалроқ Америка етакчисининг сўзларига Франция пойтахти ҳокими Анн Идальго ҳам ўз муносабатини билдирганди. У Микки Маус ва унинг дўсти Минни билан бирга суратга тушиб, тасвирни Twitter’даги микроблогига жойлаштирди ҳамда бу орқали Трампнинг Париж ўзининг туристик жозибадорлигини йўқотгани ҳақидаги сўзларини рад этмоқчи бўлди.
Идальго микроблогидаги Donald&Jim хэштегли бошқа хабарида 2017 йилнинг биринчи чорагида америкалик сайёҳларнинг Париж меҳмонхоналарида хоналарга буюртма бериш бўйича мурожаатлари бир йил аввалги кўрсаткич билан таққослаганда 30 фоизга ошганини қайд этган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024