Жаҳон | 09:21 / 26.02.2017
13067
1 дақиқада ўқилади

Демократлар партиясининг янги раҳбари: Мен Трампнинг «тунги даҳшати»га айланаман

Меҳнат вазирлигининг собиқ раҳбари, Демократлар партиясининг миллий қўмитаси раиси сифатида сайланган Том Перес АҚШ президенти Дональд Трампнинг истеҳзоли табригига жавоб қайтарди.

«Мени Том деб чақиринг ва жуда ҳам хурсанд бўлманг. Кит Эллисон, мен ва барча демократлар сизнинг тунги даҳшатли тушингизга айланамиз», — дея ёзган Перес твиттерида.

Бундан олдинроқ Трамп бу янгиликдан кейин шундай деганди: «Перес учун хурсанд бўлайми ёки Республикачилар партияси учунми?».

25 февраль куни Перес Демократлар партиясининг янги раҳбарига айланди.

Перес сайловнинг иккинчи турида 218 овоз зарур ҳолатда 235 овоз олиб ғолиб бўлди. Унинг асосий рақиби партиянинг Миннесота штатидаги вакили Кит Эллисон бўлганди.

Қайд этилишича, Пересни собиқ президент Барак Обама маъмуриятининг аъзолари, хусусан вице-президент Жо Байден қўллаб-қувватлайди.

Мавзуга оид