Жамият | 09:43 / 27.02.2017
10128
2 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди

Базель тинчлик офиси (Швейцария) илмий-тадқиқот институти директори Алин Варе Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва “АТОМ” лойиҳасининг фахрий элчиси, рассом Карипбек Куюков номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.

Ядросиз ҳаракат бўйича фаол Facebook’даги саҳифасида шу ҳақда ёзган. “Мен жорий йилда Карипбек Куюков ва Президент Назарбоев номзодини уларни ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурдим», - дея ёзди у. Алин Варе томонидан келтирилган мукофотга номзодлар рўйхатига иловада таъкидланишича, Назарбоев ва Куюков номзодини қўйиш ҳақидаги таклиф британиялик сиёсатчи Билл Киддан ҳам келиб тушган.

Мурожаатда таъкидланишича, Нурсултон Назарбоев Қозоғистон етакчиси сифатида ядро қуролсизлантириш соҳасида 22 йил давомида бир қатор муҳим ташаббусларни қабул қилди. Президент шунингдек, ядро қуролидан ҳоли бўлган тинчликка эришиш жараёнига таъсир кўрсатувчи бир қатор ташаббусларни қабул қилишда давом этмоқда. Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, Нобель тинчлик мукофоти бу жараёнлар таъсирини ошириш ва глобал даражада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, Карипбек Куюков фахрий элчиси бўлган АТОМ лойиҳаси ядро қуролини дунёдан йўқотиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб боради. 

Куюков бутун дунё бўйлаб БМТ тадбирларида иштирок этади. У ўзини оёқ ва лаблари ёрдамида сурат чизувчи рассом деб атайди, сабаби онасининг ҳомиладорлик вақти нурланиши туфайли қўлларсиз дунёга келган.

Мавзуга оид