Тошкентдаги халқаро аэропортларда багаж аравачаларидан фойдаланиш бепул бўлди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбарияти Тошкент шаҳар халқаро аэропортида хизматларни ривожлантириш ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш учун барча имкониятларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ахборот хизмати “Кун.uz”га хабар бермоқда.
Жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида аравачаларни тақдим қилиш хизматини яхшилаш ва йўловчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида, аравачаларни тақдим қилиш бўйича гаров тизими 2017 йил 18 февралдан бошлаб бекор қилинади. Энди ҳар бир йўловчи учиб кетаётганда ҳам, учиб келганда ҳам багаж аравачаларини бемалол олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илгарилари Тошкентдаги халқаро аэропортларда багаж аравачиларидан фойдаланиш гаров тизимида бўлиб, 3000 сўмни ташкил этар эди.
Мавзуга оид
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
17:16 / 09.09.2024