Қирғизистонда янгиланган 50 ва 100 сомлик купюра муомалага киритилди
1 март кунидан бошлаб Қирғизистон Миллий банки янгиланган банкноталарни муомалага киритди. 24.kg нашрида хабар берилишича, 50 ва 100 сом номиналдаги купюраларнинг ташқи кўриниши ўзгарган.
ҚР Миллий банки сайтида таъкидланишича, бу тўртинчи серия банкноталаридир. Улар классик усулда ишланган аниқ тасвирланган портретга эга. Купюраларда ишлаб чиқариш санаси - 2016 йил деб кўрсатилган. Миллий валютанинг тўртинчи сериядаги модификацияланган банкноталари аввал муомалада бўлган купюралар билан бир қаторда амалда қўлланилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 1 январидан Қирғизистонда 100, 200 ва 500 сомлик банкноталар муомалага киритилди. Энг кўп салбий муносабат билдирилган купюра - 200 сомлик бўлди. Одамларнинг фикрича, ундаги шоир Алиқул Осмоновнинг портрети ноаниқ тасвирланган. Миллий банк айбловларни инкор қилди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024