ОАВ: Туркия америкалик ҳарбийларни Инжирлик базасига киритмаслиги мумкин
Туркия ҳукумати Америка ҳарбийларига Инжирлик авиабазасига киришга рухсат бермаслиги мумкин. Расмий Вашингтон Суриянинг Раққа шаҳридаги ИШИД жангариларига қарши курашда курдларнинг "Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш бўлинмалари" (YPG) ва "Демократик иттифоқи" (PYD) билан ҳамкорлик қилишни давом эттирса, шундай йўл тутилиши эҳтимол. Бу ҳақда Yeni Safak нашри ўз манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Манбага кўра, Анқара маъмурияти, шунингдек, АҚШ авиацияси учун мамлакат осмонини ёпиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, Туркия томони Вашингтон билан олиб борган музокараларда маълум қилишича, Раққа шаҳри атрофида истиқомат қилувчи курдлар ва араблар, "Озод Сурия армияси" иштирок этишига қаршилик қилмайди.
Таъкидланишича, АҚШ Сурия араб коалицияси деб номланучи кучларни қўллаб-қувватлайди, уларга ёрдам бериб келади. Бу кучлар ўзларини президент Башар Асадга мухолифат деб эълон қилган бўлса-да, Раққа ва бошқа жойларда ИШИДга қарши курашмоқда.
Америка ҳарбий-ҳаво кучлари Туркия билан ҳамкорликда Инжирлик авиабазасидан фойдаланади. Бу ерда Вашингтон етакчилигидаги халқаро коалицияга кирувчи қатор мамлакатлар самолётлари ҳам бор.
Мавзуга оид
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024