Жаҳон | 20:57 / 04.03.2017
25826
4 дақиқада ўқилади

Ҳафта дайжести: ИШИДнинг мағлубияти, можароли ўтган “Оскар”, янгиланаётган АҚШ ва бошқа хабарлар талқини

Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

АҚШ етакчиси Дональд Трамп губернаторларнинг ҳар йиллик базмида президентлигининг биринчи тўрт ҳафтаси жуда қувноқ ўтганини маълум қилди.

ЕИ Кенгаши иттифоқнинг учинчи мамлакатлар билан визасиз тартибни вақтинча тўхтатиш механизмини ҳамда Грузияга визасиз тартибни жорий қилиш қарорини қабул қилди. Орадан маълумбир вақт ўтиб, аниқроғи 1 март куни украиналиклар ҳам ЕИга визасиз кира олишадиган бўлди

Яқинда GM Uzbekistan компанияси Украинада Ravon брендининг моделлар қаторини кўпайтиргани ва R4 моделини серияли ишлаб чиқиш йўлга қўйганини эълон қилган эди. Энди янги арзон тоифадаги седан Украинада ҳам сотилиши маълум бўлди.

Россия президенти Владимир Путин Бишкекка ташриф билан келди. Музокаралар давомида Россия президенти Кант базасини Қирғизистонга Россия ёрдами керак бўлмайдиган бўлса, ёпишга тайёр эканлигини маълум қилди.  Бундан ташқари, Путин Россия-Қирғизистон музокаралари якуни бўйича ушбу мамлакатга бюджетни барқарорлаштириш учун грантларнинг умумий миқдори 225 миллион долларни ташкил этганини хабар берди. 

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг учрашувига тайёргарлик кўриш бошланганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта давомида Россиянинг Хабаровск аэропортида Ўзбекистон фуқароларининг багаж ва қўл юкларидан 124 кг ноқонуний равишда олиб кирилган маҳсулотлар топилди.Ўзбекистонликлар кўп ҳолларда майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли ва қуруқ меваларни олиб киришга уринишмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обаманинг "Тоза сув тўғрисида"ги қонунини бекор қилиш фармонига имзо чекди. Мазкур қонун нафақат республикачилар, балки Америка қишлоқ хўжалиги вакиллари томонидан бир неча йиллар давомида кескин танқид қилинади.

1 март кунидан бошлаб Қирғизистон Миллий банки янгиланган банкноталарни муомалага киритди. ҚР Миллий банки сайтида таъкидланишича, бу тўртинчи серия банкноталаридир. Улар классик усулда ишланган аниқ тасвирланган портретга эга.

Покистон пойтахти Исломободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 13-саммитига старт берилди.

ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига хайрлашув нутқи йўллади. У охирги ойлардаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ташкилот енгилганини тан олиб, жангариларни тоғли ҳудудларга кетиб яширинишга чақирган.

Сурия армияси ўтган йилнинг декабрида ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олинган тарихий Пальмира шаҳрида назоратни қўлга олди.

АҚШда навбатдаги можаро. Гап шундаки, Бош прокурор ўтган йилда Россия элчиси билан 2 марта гаплашгани айтилди. Шу боис Демократлар АҚШ бош прокурори истеъфога чиқишини талаб этмоқда. Ўз навбатида, АҚШ бош прокурори Россия вакиллари билан сайловлар мавзусини муҳокама қилганини рад этди

Американинг Consumer Reports журнали томонидан энг яхши автомобиллар рейтинги эълон қилинди. Журналнинг бўлинмасига раҳбарлик қилувчи Жейк Фишернинг маълум қилишича, немис автомобиль ишлаб чиқарувчилари катта ишончлилик туфайли ўз позицияларини мустаҳкамлашган.

АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида Америка кино санъати академияси мукофотларини топшириш бўйича 89-маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳафта ичида: янги банкнота ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, пойтахтдаги ёнғинлар, халқаро муносабатлардаги янги давр

Мавзуга оид