Ўзбекистон | 22:11 / 05.03.2017
32927
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳафта ичида: янги банкнот ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, пойтахтдаги ёнғинлар, халқаро муносабатлардаги янги давр

Ўтган кунлар давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва кўплаб соҳаларида қатор ўзгаришлар, янгиликлар содир бўлди.

Сиёсий ҳаёт

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиши тугалланмаган объектлар ва бўш турган саноат майдонларини ўз назоратига олмоқда.

Шавкат Мирзиёев “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев БМТни Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликка даъват этди

Андижон вилояти ва туманларида бош милиционерлар ўзгарди

Ўзбекистон банклари Uzpaynet агентларини терминаллар билан таъминлай олмади

10 минг сўмлик банкнот суратлари намойиш қилинди

Халқаро алоқалар

Душанбега парвозлар қачондан амалга оширилиши маълум бўлди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Ушбу учрашувда Рустам Азимов Ўзбекистон Туркия билан қайси соҳаларда ҳамкорлик бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бундан ташқари, Рустам Азимов турк компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга таклиф қилди.  Рустам Азимов Истанбулда ўтказилган Туркия-Ўзбекистон бизнес-форумида Расмий Тошкент Анқара билан иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришни исташини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни АҚШнинг етакчи компанияларидан бири General Electric компанияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллеттни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев сентябрда АҚШга боради

Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунлар ичида Туркманистонга давлат ташрифини амалга оширади. Президентнинг Ашхободга ташрифи кунларига аниқлик киритилди. Бундан ташқари, ушбу ташриф арафасида Тошкентдаги кўчага туркман шоири номи берилди.

Жамият

Unitel: Ўзбекистонда Beeline брендининг номи ўзгармайди

Тошкент метросида интернет пайдо бўлиши мумкин

Чилонзордаги даҳшатли ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум қилинди. Бундан ташқари, ўтаётган ҳафтада пойтахтда яна бир йирик ёнғин қайд этилди. Ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот тақдим этилди. 

Тошкент аэропортининг янги терминали кўриниши

Сергелида метронинг ер усти линияси илк таянч устунлари ўрнатилди (фото)

Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда

Тошкентдаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Фото. Бундан ташқари, Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлиши ҳам таъкидлаб ўтилган

Ўзбекистон фуқаролари 5 йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритди

Шавкат Мирзиёев уруш фахрийсига янги хонадон совға қилди (Видео)

Терминал бош оғриғи тугади. Тўловларни қабул қилишнинг янги тизими ишга тушди

Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди

Ўзбек телеканалларининг оммабоплик рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг кучли, ёш иқтисодчиларидан бири — ўзбекистонлик Рауфхон билан интервью

Кимлар Ўзбекистонда транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолди?

Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилмоқда

Андижонда 1,5 ёшга тўлмаган қизчасини Қирғизистонга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Фото

Спорт

Янгиланган “Uzbek Tigers” рақибини ер тишлатди. Бу «Uzbek Tigers»нинг 2017 йилдаги илк ғалабаси бўлди. Айни дамда гуруҳдаги ҳолат қандай? Фотонигоҳ.

Ҳафта дайжести: ИШИДнинг мағлубияти, можароли ўтган “Оскар”, янгиланаётган АҚШ ва бошқа хабарлар талқини

Мавзуга оид