Жаҳон | 14:15 / 06.03.2017
9634
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг асосий ютуғини айтди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларини топшириш маросими вақтида мамлакатнинг асосий ютуғи ҳақида гапирди.

«Мен учун энг асосийси — ЯИМ кўрсаткичлари эмас, бу бироз юқорироқ ёки пастроқ бўлиши мумкин. Одамлар қандай яшаётганига қаранг... Бизнинг оддий одамлар, айниқса қишлоқдаги қирғизлар қўшни давлатлардагидан яхшироқ яшашмоқда. Бу бизнинг асосий ютуғимиз», — деган давлат раҳбари.

«Қачондир кимдир Қирғизистон ҳақида нафрат билан гапириши ёки ёзиши мумкин. Бундай тўнғиз ҳамиша ҳамма ерда топилади», — деган президент.

«Инқилоблар, митинглар, тартибсизликлар, этник тўқнашувларга қарамасдан ҳозирги тинчлик сиз халқ туфайлидир», — дея қайд этиб ўтган Алмазбек Атамбаев.

Мавзуга оид