Нетаньяху: "Исроилда Ёсир Арофат кўчаси пайдо бўлишига йўл қўймайман"
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатда Фаластин собиқ етакчиси Ёсир Арофат шарафига аталган кўча пайдо бўлишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Бу ҳақда унинг фейсбук’даги саҳифасида хабар берилган.
«Исроил давлатида ҳеч бир кўча исроилликлар ва яҳудийлар қотилларининг номи билан аталмайди», - деган у ҳукумат йиғилишида.
Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, кўчалар Ёсир Арофат, Ҳожа Амин ал-Ҳусайни ва бошқаларнинг номи билан аталишига йўл қўймаслик даркор.
Бош вазирнинг таъкидлашича, у бунга йўл қўймаслик учун қонунчилик чораларини қабул қилишга ҳам тайёр.
Аввалроқ Исроил шимолидаги Жатта аҳоли пунктида (11 минг киши истиқомат қилади) «Арофат кўчаси» дея кўрсатилган белгини топишганди.
Мавзуга оид
22:04 / 21.09.2024
Портловчи пейжерларни етказган компания бош директори ғойиб бўлди — Reuters
20:02 / 20.09.2024
Исроил Байрутга зарба берди, «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан бири ўлдирилди
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
20:46 / 19.09.2024