Ўзбекистон | 15:06 / 06.03.2017
36936
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири бир қатор ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинлади. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берди.

Унга кўра, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб Саидкарим Нишанбаев тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда Жиноят қидирув ва терроризм билан кураш бошқармаси бошлиғи этиб Бахтиёр Ражапов тайинланди.

Жиззах вилоятида ҳам қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Зарбдор тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Обиджон Шерқулов, Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи этиб — подполковник Илҳом Сулаймонов, Зафаробод ИИБ бошлиғи этиб - Илҳом Хажамқуловлар тайинланди.

Мавзуга оид