Жамият | 14:29 / 07.03.2017
13916
3 дақиқада ўқилади

Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳалар учун катта грант ажратди

2017 йил 7 март куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Япониянинг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастуридаги шартномаларни имзолаш маросими ўтказилди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки ИТО “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасидаги грант шартномаларни имзолади. 

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ва Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳам иштирок этди.

1995 йилдан бери ушбу дастур доирасида Ўзбекистонда тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жами 26 044 456 АҚШ долларлик 363 лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу маросимда қуйидаги муассасаларга грантлар ажратилди:

1. Тошкент вилоят ўсма касалликлар диспансери жами 96 792 АҚШ долларлик “Тошкент вилоят онкология диспансерини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
2. Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонаси жами 104 450 АҚШ долларлик “Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонасини тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
3. Наманган вилоят онкология диспансери жами 100 000 АҚШ долларлик “Наманган вилоят онкология диспансери тиббиёт ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
4. Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби жами 34 511 АҚШ долларлик “Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактабини ўқув ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани 2-сонли мактабгача давлат таълим муассасаси жами 37 873 АҚШ долларлик “Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани 2-сонли мактабгача давлат таълим муассасасини ускуналар билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби жами 49 665 АҚШ долларлик “Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактабини ўқув ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
7. Жиззах шаҳар кўзи ожиз ва заиф болалар махсус мактаб интернати жами 46 629 АҚШ долларлик “Жиззах шаҳар кўзи ожиз ва заиф болалар учун махсус мактаб интернатини ўқув ускуналари билан таъминлаш” лойиҳаси бўйича.
8. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати жами 81 212 АҚШ долларлик
“Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани кар ва заиф эшитувчи болалар учун
ихтисослаштирилган мактаб интернатини ўқув ускуналари билан таъминлаш”
лойиҳаси бўйича.

Мазкур 8 лойиҳа учун жами 551 132 АҚШ доллар миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

 

Мавзуга оид