Жамият | 16:06 / 07.03.2017
37026
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда икки бошли уч қўлли чақалоқ дунёга келди (фото+видео)

Ҳиндистонлик 23 ёшлик Шабан Хатун икки бошли ва уч қўлли фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Daily Star газетаси хабар қилмоқда

Аёл ҳомиладорлик вақтида эгизак фарзанд кутаётганини гумон қилиб юрган. 

Бироқ, туғуруқни қабул қилган шифокорлар икки бошли боланинг дунёга келишидан ҳайратга тушишган. Маълумотларга кўра, унинг учта қўли ҳам бўлган. 

Вазиятнинг қалтислиги сабабли гўдакнинг туғилишига 8 нафар шифокор ёрдам берган. У Маҳатма Ганди шифохонасида дунё юзини кўрган. Бироқ, кўрилган барча чораларга қарамай, чақалоқ узоқ яшамаган. 

Мавзуга оид