Жаҳон | 09:42 / 07.03.2017
7122
1 дақиқада ўқилади
Йилдирим: Россия ва АҚШ билан келишмасдан Манбиждаги амалиётдан маъни йўқ
Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг фикрича, Суриянинг Манбижида ҳарбий амалиётлар ўтказиш АҚШ ва Россия билан ҳаракатларни мувофиқлаштирмасдан туриб фойда бермайди. Бу ҳақда Ahaber телеканали хабар бермоқда.
«Манбиждаги ишлар гўёки яхши кетаётгандек. Аммо, Россия ва АҚШ билан келишиб олмасдан туриб у ерда амалиёт ўтказишдан маъни йўқ. Акс ҳолда вазият янада ёмонлашади. Музокаралар давом этмоқда», — деган Йилдирим.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Туркия президенти маслаҳатчиси Элнур Чевик, Анқара Манбижни олганидан сўнг, Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишини билдирган эди.