Ўзбекистон | 11:14 / 07.03.2017
9131
2 дақиқада ўқилади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» Туркманистонда техник марказини очди

Қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқарувчи «Ўзагротехсаноатхолдинг» Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўз техник марказини очди. Бу ҳақда UzDaily хабар берган.

Очилиш маросими вақтида ушбу техник марказ Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаши қайд этиб ўтилган.

«Туркман-ЎзАвто» хўжалик жамиятига Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчиларининг Туркманистондаги дистрибьютори сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилган.

Корхона таъсисчилари «Ўзавтосаноат» АК ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Туркманистон» давлат савдо маркази бўлди.

Ўзбекистон томони Ашхободда йирик Савдо-сервис марказини барпо этиб, Туркманистон ҳудудларида унинг филиалларини очишни режалаштирган. Истиқболда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникасини Туркманистонда йиғиш кўзда тутилган.

Очилиш маросими иштирокчилари «Туркман-ЎзАвто» базасидаги туркман механизаторлари ва таъмирловчи мутахассисларни тайёрлаш ўқув маркази билан танишган.

Мавзуга оид