Жаҳон | 23:17 / 09.03.2017
16384
2 дақиқада ўқилади

Душанбе ҳокимлиги биноси бузилмоқда

Фото:Asia-Plus

Бугун Сино туман маъмурияти ишчилари пойтахт ҳокимлиги биносини бузишга киришишди. Бино атрофида чуқурлар қазилган; яқин икки кун ичида ҳокимлик тўсиқ билан ўралади ва капитал бузилиш амалга оширилади. Ҳозирда ҳокимликдан қолган мебеллар олиб чиқилмоқда, электр тизими ўчирилмоқда. Бу ҳақида AsiaPlus нашри хабар берди. 

Ҳокимлик, Тожикистон қишлоқ хўжалик вазирлиги, Эрон элчихонаси  ва бир неча турар-жой комплекси ўрнига парламент мажмуаси қурилади. 

"Тожикистон парламент мажмуаси биноси Теҳрон кўчаси ҳудудида бунёд этилади. Ушбу ҳудудда жойлашган барча бинолар бузилади, янги қурилган иншоотларгина бундан мустасно", - деди шаҳар маъмурияти манбаи. 

Мажмуанинг қурилиши Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилади. Тожикистон президентининг 2016 йил январида Саудияга қилган сафари давомида эришилган келишувларга кўра, Саудия қироли ташаббуси билан Душанбеда парламент мажмуасини қуришга зарур маблағ ажратилади. 

Душанбе маъмурияти биноси ўтган юз йилликнинг 50-йилларида қурилган. 

Мавзуга оид