Спорт | 14:46 / 09.03.2017
8947
2 дақиқада ўқилади

ФИФАнинг янги рейтинги. Ўзбекистонда ўзгариш йўқ

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 561 очко билан 63-ўринни сақлаб қолди.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 794 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса форслар 1 поғона пастлаган.

Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, кучли учликдан Япония (629 очко) жой олган. Австралия (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллаган.  

Эрон – 32-ўрин;

Жанубий Корея – 39-ўрин;

Япония – 52-ўрин;

Австралия – 54-ўрин;

Саудия Арабистони – 56-ўрин;

Ўзбекистон – 63-ўрин;

БАА– 68-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар (415 очко) бир поғонага кўтарилди. Хитой (407 очко) ўз ўрнида қолган бўлса, Сурия терма жамоаси (357) 2 поғона пастлади.

Қатар — 84-ўрин;

Хитой — 86-ўрин;

Сурия — 95-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1644 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1534 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари эгаллаган.

Мавзуга оид