БМТ: Айни вақтда 1945 йилдан кейинги энг йирик гуманитар инқироз вужудга келди
Жанубий Судан, Яман, Нигерия ва Сомалида юзага келган оғир вазият дунёда Иккинчи жаҳон урушидан кейин кузатилаётган энг йирик инсонпарварлик инқироз дея таърифланмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен маълум қилган.
"Биз БМТ ташкил топгандан бери илк бора бундай ачинарли ҳолатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Айни вақтда 4 та давлатда 20 миллиондан ортиқ инсонга мислсиз очарчилик ҳавф солмоқда. Жамоавий ва келишилган глобал саъйи-ҳаракатларсиз, бу одамлар очликдан ёки бунинг натижасида турли касалликларга учраб нобуд бўлишади", деб айтган жаноб О'Брайен.
О'Брайен шу билан бирга, агар жаҳон ҳамжамияти ўз вақтида тегишли чораларни кўрмаса, очликдан ўн миллионлаб одамлар қирилиб кетиши ҳамда гуманитар фожиа қочқинларнинг янги тўлқинини вужудга келтириши ва бунинг оқибатида дунёда барқарорсизликнинг янги кўплаб ўчоқлари пайдо бўлишига эътибор қаратган.
Мавзуга оид
10:30
БМТ: Россия украиналик асирларни шафқатсиз қийноқларга дучор қилмоқда
15:47 / 30.09.2024
“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида
13:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ню-Йоркда БМТ бош котиби билан учрашди
17:30 / 29.09.2024