Қозоғистонлик ижтимоий тармоқдаги изоҳ учун 630 долларлик жаримага тортилди
Шимолий-Қозоғистон вилоятининг Прапоршиково овулилик фуқаро “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида суратлардан бирига ҳақоратомуз изоҳ қолдиргани учун жаримага тортилди. Тасвирда хизмат машинаси ёнида турган полиция ходими бўлган, деб хабар бермоқда “Казахстанская правда” нашри.
Таъкидланишича, Усть-Каменогорскдаги интернет-ҳамжамиятлардан бирида хизмат машинаси ёнида турган полиция ходимининг суратини жойлаштиришган. Фото маҳаллий фуқаролардан бири томонидан олинган.
Прапоршиково овулилик 29 ёшли эркак эса суратга ҳақоратли изоҳ қолдирди.
Муаллифни тезкорлик билан топишди, жиноят иши қўзғатишди ва уни судга оширишди. Ҳокимия вакилини ҳақорат қилган шахс суд томонидан 628 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга оид
20:06
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024