Жамият | 10:14 / 11.03.2017
45343
1 дақиқада ўқилади

Туғуруқ вақтида комага тушган аёл 7 йилдан кейин ўзига келиб, фарзандини бағрига боса олди

2009 йилда туғуруқ вақтида қонига инфекция тушиши оқибатида комага тушган сербиялик Даниэла Ковачевич 7 йилдан кейин ўзига келди ва биринчи марта ўзининг қизини кўрди, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Бу ажойиб ҳодиса шифокорларни ҳайратга солди.

Шу 7 йил давомида Даниэла кўзи очиқ ҳолатда комада бўлган. Анча вақт ётиб қолган аёл ҳозирда аста-секин ўзига келмоқда, мустақил равишда ўтирмоқда, сўзлашмоқда ва қўлида буюмларни ушлай олмоқда. Даниэла мия ишини фаоллаштириш учун махсус машқлар бажармоқда. Унинг яқинлари Даниэла комада ётган вақтида ҳеч қанча ўзгармаганини, фақатгина бир оз вазн қўшганини айтишмоқда.

Бу ҳодиса Сербияда бемор бундай узоқ вақт комада бўлгандан кейин ўзига келган биринчи ҳолат бўлди.

Мавзуга оид