Гаитида автобус одамларга урилиши оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
12 март куни Гаитининг шимолида карнавал вақтида автобус бир гуруҳ кўча машшоқларига бориб урилди. Agence France-Presse ахборот агентлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида 34 киши ҳалок бўлган, 15 киши жиддий жароҳат олган.
"Аввал автобус икки йўловчини уриб юборган. Сўнгра яна озгинча юриб, рара услубида мусиқа ижро этувчи кўча машшоқларига бориб урилган. Оқибатда 34 киши ҳалок бўлган", деб маълум қилинди хабарда. Таъкидланишича, автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган.
Воқеа мамлакат пойтахти Порт-о-Пренс шаҳридан 150 км узоқликда жойлашган Гонаив шаҳрида юз берган. Яқин орадаги одамлар автобусни ёқиб юбориб, ҳайдовчи ва автобусдаги йўловчилардан ўч олишмоқчи бўлишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари автобусдагиларни полиция бўлимида базўр яшира олишган. Воқеа жойида шифокорлар ва қутқарув хизматлари иш олиб боришган.
Мавзуга оид
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
20:48 / 10.09.2024
Тошкентда кондуктор маст ҳолда бўлган шахсни куч ишлатиб автобусдан тушириб юборди
11:05 / 08.09.2024
Самарқандда шаҳарлараро йўловчи ташиш автобусида яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди
19:00 / 30.08.2024