Чиқинди ичида қолган Эфиопия. Қурбонлар сони ортмоқда
Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба шаҳри яқинида жойлашган чиқиндихонанинг ўпирилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 60 нафар кишидан ошди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.
Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 46 киши экани ва ўнлаб кишилар жароҳатлангани айтилганди.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълумотларида келтирилишича, чиқинди уюми остида қолиб кетганларнинг аксарият қисмини аёллар ва болалар ташкил этади.
Чиқиндилар мазкур жойга Аддис-Абеба шаҳридан қарийб 50 йилдан бери олиб келиб ташланади. Бироз муддат чиқиндилар бошқа ерга тўкилиши бошланганди. Аммо маҳаллий фермерларнинг норозиликларидан кейин чиқиндилар яна эски жойига келтириши бошланган.
Воқеа пайтида ҳудудда 100дан ортиқ киши бўлган. Қутқарувчилар чиқиндилар орасидан 37 кишини омон ҳолда олиб чиқишган. Ҳали яна ўнлаб кишилар чиқиндилар остида қолаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
15:54 / 19.09.2024
Тинч океанидаги улкан чиқинди доғи: уни тозалашга 7,5 млрд доллар кетади
10:18 / 12.09.2024
Чиқиндиларни олиб кетиш бўйича оммавий оферта жорий этилди
20:38 / 05.09.2024
КХДР Жанубий Кореяга 420 та чиқинди шарини учирди
23:52 / 03.09.2024