Жамият | 14:38 / 13.03.2017
6218
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ТИВ: Қозоқ-турк лицейлари фаолиятида ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди

Қозоғистон ўз таълим муассасалари фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўймайди. Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов собиқ қозоқ-турк лицейлари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берар экан, шундай фикр билдирди. "Tengrinews" шу ҳақида хабар берди

"Қозоқ-турк лицейлари ребрендинг жараёнидан ўтганини тасдиқлайман, улар янги номларга (Білім-инновация лицейі") эга. Уларда Қозоғистонда тасдиқланган ўқув дастурлари асосида таълим берилади, лицейлар ҳукуматнинг маҳаллий ижро органлари назорати остидадир. Биз Қозоғистонда жойлашган таълим муассасалари фаолиятида ҳеч қандай аралашувга йўл қўймаймиз", - деди Қайрат Абдураҳмонов. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Туркиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Невзат Уяник 2-март куни қозоқ-турк лицейлари Туркия таълим вазирлиги назоратига топширилиши ҳақида маълум қилган эди. ҚР таълим вазирлиги бундай эҳтимолни расман рад этди. 

Мавзуга оид