Вьетнам Хитойдан Сиша оролларига круизларни тўхтатишни талаб қилди
Вьетнам Хитойдан Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга ўз круиз лайнерларини йўллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Бу ҳақида Вьтенам ТИВ вакилининг маълумотига асосланиб, Reuters агентлиги хабар берди.
Март ойининг бошида Хитойнинг янги Changle Princess ("Малика Чанлэ") круиз лайнери Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Сиша оролларига экотуристик йўналиш бўйича биринчи сафарини амалга оширди. У 2-март куни Санья шаҳридаги Фэнхуандао портидан чиқиб кетган.
"Вьетнам бунга қатъий қаршилик қилади ва Хитойдан Вьетнам суверенитетини ҳурмат қилиш, шунингдек халқаро қонунчиликка риоя қилиш ва бундай ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилади", - деди Вьетнам ТИВ вакили Ле Хай Бинь.
Хитой ва минтақадаги бир қатор мамлакатлар - Япония, Вьетнам ва Филиппиннинг денгиз чегаралари, шунингдек Жанубий Хитой ҳамда Шарқий Хитой денгизларининг масъулият зоналари бўйича келишмовчиликлари бор.
Хитой Сиша ва Наньша архипелагларини ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ҳамда унинг бу ҳудуддаги ҳаракатлари тўлиқ қонун доирасида эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:59 / 04.09.2024
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:09 / 14.03.2024
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб беришда яна чекловлар киритилди
10:19 / 12.03.2024