Жамият | 18:09 / 13.03.2017
5759
1 дақиқада ўқилади

Видео: мотоциклчи тўрт йўлакли автойўл устидан сакраб ўтди

АҚШда мотоциклчи Калифорниянинг Морено-Валли шаҳри яқинидаги 60 рақамли 4 йўлакли шоссе устидан сакраб ўтди. Видеоролик 24 ёшли мотоцикл пойгаси ва мотокросс мухлиси Кайл Катсандриснинг Instagram саҳифасида жойлаштирилган

Видеолавҳага қолдирилган изоҳда ушбу қалтис ҳаракатни айнан Катсандрис бажаргани қайд этилмаган. Бироқ, YouTube саҳифасидаги лавҳада ижрочи айнан ўзи ҳақида сўз юритилган. 

FoxNews телеканалининг хабар қилишича, полиция ушбу видео бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборган. Агар Катсандрис мотоциклни бошқаргани аниқланса, унга хавфли бошқарув айби илгари сурилиши мумкин. 

Мавзуга оид