Жамият | 16:04 / 14.03.2017
33483
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Шанхай университетида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг ҳайкали очилди.

Shanghai Daily’нинг хабар беришича, бронза ҳайкалнинг баландлиги 3,6 метр, постамент (ҳайкал ўрнатиладиган махсус супа) эса – 1,8 метрга тенг. Ҳайкал лойиҳаси ўзбек ҳайкалтароши Равшан Миртожиев томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у бевосита хитойлик ҳайкалтарош томонидан яратилди.

Шанхай университети ҳовлисида “тош қўйиш” маросими 2013 йилда бўлиб ўтганди. Нашрнинг таъкидлашича, ҳайкалнинг оғирлиги 3 тоннага тенг.

Мавзуга оид