Жамият | 18:49 / 14.03.2017
26764
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчи ўқувчиларни смартфонларни сувга ташлашга мажбур қилди

Хитойдаги мактаблардан бирида таълим берувчи ўқитувчи ўқувчиларига кутилмаган усулда сабоқ берди. RT шу ҳақидаги мақола ва видео билан бўлишди. 

Гап шундаки, ўқув муассаси низомига кўра, дарсларга телефон олиб келиш тақиқланади. Бироқ ўқувчилар дарсга смартфонлари билан келишган ва бу биринчи бундай ҳолат бўлмаган. Ўқитувчи ўқувчиларга танбеҳ бериб, уларни ўз смартфонларини челакдаги сувга ташлашга мажбур қилган. Бу ҳолатни ким тасвирга туширгани эса - номаълум.

Мавзуга оид