Ўзбекистон | 18:00 / 16.03.2017
31926
2 дақиқада ўқилади

Камералар шу вақтгача Тошкент кўчаларида 10 мингдан ортиқ қоида бузилиш ҳолатини қайд этди

Тошкент шаҳри йўлларида 15 март кунидан бошлаб ишга тушган камералар биринчи кун ва иккинчи кун ярмига келиб 10 мингта қоида бузилиш ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов маълумот берган.

«16 март куни соат 12:00 ҳолатига кўра, видеокамералар 10 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаси бузилиши ҳолатларини қайд этди», деган у.

Тизим 4,9 мингта светофорнинг қизил чироғидан ўтиш ҳолати ва 4,1 мингта тезликни ошириш ҳолатини қайд этган.

15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушди. Айни дамда ушбу камералар фақат тезликни ошириш ва қизил чироққа ўтиш учун жарима белгилайди. Автоматлаштиришнинг кейинги босқичларда камералар уяли телефон орқали гаплашиш ва тақилмаган хавфсизлик камари каби қоидабузарликларни ҳам қайд қила бошлайди. 

«Ўзбекистон почтаси» почтальонлари қоидабузарларнинг манзилларига жарима квитанцияларини тарқатади. Жарима 60 кун муддатда тўланиши лозим, акс ҳолда автомобиль жарима майдончасига жўнатилади.

Фотофакт: Камерада қайд этилган қоидабузарликка жарима солинди

Тўхташ чизиғи кўринмайдиган чорраҳалардаги камералар ишига ойдинлик киритилди

Мавзуга оид