Жамият | 15:39 / 18.03.2017
13987
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ҳоким ўринбосарларига 47та «Nexia-3» автомобили топширилди

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туман ҳокимликларида жами 62 та ҳоким ўринбосарлари лавозими жорий этилган, деб ёзади Kruz.uz нашри.

Жумладан, Хўжайли ва Кегейли туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари учун 47 та штат бирлиги ажратилган.

Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Қарори асосида ҳокимлар ўринбосарларини автомашина билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари ҳокимлари ўринбосарлари учун 47та «Nexia-3» автомашинаси ажратиб берилди ва бу ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда”, - дейилади нашр хабарида.

Мавзуга оид