Спорт | 13:51 / 19.03.2017
18492
2 дақиқада ўқилади

Венгер қўрқинчли нарса ҳақида гапирди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер маълум қилдики, жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛнинг 29-тури доирасида «Вест Бромвич Альбион»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинда жиддий жароҳат олган. Биринчи бўлимда бир неча марта рақиб футболчилари томонидан қўполлик ишлатилган футболчи жароҳати билан ўйинни давом эттирганди.

«Алексиснинг ўнг тўпиғи суяги қўрқинчли ҳолатда. У иккинчи бўлимда майдонга қайтмаслиги керак эди, аммо у ўйнашни истади. Ўйин охирида уни майдондан олишга қарор қилдим.

Алексис Чили терма жамоаси ўйинларида қатнашадими? Агар бу жиддий жароҳат бўлиб чиқмаса, ҳа. Агар аксинча бўлса, йўқ», — дея Венгернинг сўзларини келтирган BBC Sport.

«Арсенал» кейинги учрашувни 2 апрель куни ўтказади, аммо Санчес Чили терма жамоасидан чақирув олган, чилиликлар ЖЧ-2018 саралаши доирасида Аргентина (24 март) ва Венесуэла (29 март) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Мавзуга оид