Спорт | 09:26 / 19.03.2017
11648
2 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Россия чемпионати 20-тури доирасида «Локомотив»нинг «Спартак»ка қарши ўтказган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйини вақтида жароҳат олган. У жароҳатига қарамасдан ўйинни охирига қадар ўтказган.

Москваликлар клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Денисов ва Вердран Чорлука жароҳатланган, улар ўйиндан кейиноқ УЗИ текширувидан ўтказилган. Маълум бўлишича, Чорлука белининг чап қисмидаги мушакларни жароҳатлаб олган, Денисовда эса белнинг ўнг қисмидаги мушаклар жароҳатланган.

Футболчиларнинг соғлиги тўлиқ тикланиши муддати 19 март куни ўтказиладиган навбатдаги текширувлардан кейин маълум бўлади.

Ўтган ҳафтада Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилганди ва унда Виталий Денисов номи ҳам бор эди. Энди унинг ўрнига таркибга ким чақирилиши ҳозирча номаълум.

Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Мавзуга оид