Жамият | 22:46 / 19.03.2017
13799
2 дақиқада ўқилади

"Жаҳон ўқитувчиси мукофоти" номи фазодан эълон қилинди

Квебекдаги чекка қишлоқда таълим берувчи канадалик ўқитувчи Мэгги МакДонелл 1 миллион доллар миқдоридаги "Жаҳон ўқитувчиси мукофоти"ни қўлга киритди. Бу ҳақида Associated Press хабар берди

Мукофотлаш маросими Дубайда бўлиб ўтди. 

Танлов финалига Макдонеллдан ташқари Покистон, Буюк Британия, Ямайка, Испания, Германия, Хитой, Кения, Австралия ва Бразилиядан яна 10 ўқитувчи чиқишга муваффақ бўлди. Ғолиб номини Ер билан видеоалоқа орқали боғланган француз фазогири Томас Паске эълон қилди. Бош мукофот шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум томонидан топширилди. 

Макдонелл олти йил давомида фақат ҳаво орқали етиш мумкин бўлган узоқ Арктика қишлоғи Салуитда таълим берган. Қишлоқда изоляция ва аёвсиз иқлим туфайли гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмоли юқори. Салуитда 2016 йилда олти киши ўз жонига қасд қилган. 

Макдонелл ўз фаолияти давомида бир неча таълим дастурларини ишлаб чиққан ва ёшлар учун спорт зали очган. 

Мавзуга оид