1 триллион долларлик компания: Apple рекордга яқинлашмоқда
Сўнгги вақтларда Apple акциялари рекорд баланд даражада савдо қилинмоқда. Улар йил бошидан бери 25 фоизга ўсди – бу Dow Jones индексидаги барча компаниялар орасидаги энг яхши натижа
Шу тариқа, айни дамда Apple қиймати 750 млрд долларга баҳоланмоқда. Компаниянинг бозор капитализацияси Alphabet (590 млрд)дан 160 млрд долларга кўпроқ.
Нима учун Apple’нинг ишлари шундай яхши кетмоқда? Қандай қилиб Apple триллион долларлик кўрсаткичга эришиши мумкин?
iPhone 8 чиқарилиши борасида фикрлар
Уолл-Стрит янги iPhone 8 чиқишини интиқлик билан кутмоқда. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, ўн йиллик юбилей муносабати билан смартфонга iPhone X номи берилади.
Интернет турли хил миш-мишлар ва янги қурилманинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги гап-сўзларга тўла. “Уйга” тугмачасининг йўқлиги. Симсиз қувватлантириш. Виртуал реаллик функцияси. Юз сканери ва ҳоказо.
Компаниянинг келажаги айнан шу iPhone’га боғлиқ. Apple ўз даромадларини диверсификация қилишга уринаётганига қарамай, айнан смартфонлар даромаднинг 70 фоизини келтиради ҳамда янгиланган iPad ҳам, янги Apple Watch’лар ҳам, iMac ҳам бу вазиятни ўзгартира олмайди. Сармоядорлар iPhone 8’ни кутишмоқда.
Уолл-стритнинг фикрича, кейинги iPhone албатта хитга айланади, бироқ Apple бош рақобатчиси — Samsung ҳам бозорга янги қурилмасини чиқаради.
Таҳлилчилар айни дамда Apple’нинг келажагига анча ижобий муносабатда: акциялар барқарор равишда ўсмоқда ҳамда компания триллион долларлик кўрсаткичга аста-секин яқинлашмоқда. Бу даражага етиш учун эса Apple қимматли қоғозлари яна 33 фоизга қимматлашиши керак – бир дона учун 190 доллар.
Трамп томонидан ваъда қилинган солиқ ислоҳоти
Бироқ Apple’да жуда юқори даражага чиқиш учун iPhone 8’дан бошқа яна бир сабаб бор – бу Дональд Трамп ваъда қилган солиқ ислоҳоти.
Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШга даромад келтирадиган корпорациялар учун солиқларни пасайтиришга ваъда берганди. Бу эса Microsoft, Alphabet ва Cisco каби йирик ўйинчилар мамлакатга катта миқдордаги маблағларни қайтаришлари мумкинлигидан далолат беради. Шундан сўнг компаниялар ўз акцияларини харид қилишлари, дивидендларни оширишлари, катта салоҳиятга эга стартапларни сотиб олишлари ва ҳаттоки янги ишчиларни ишга ёллаши мумкин.
Агарда президент ўз ваъдасини бажарса, Apple АҚШга 230,2 млрд доллар қайтариши мумкин, улар айни дамда хорижда сақланмоқда. Бу Американинг баъзи йирик компаниялари - Walmart, P&G, Visa, Disney ва Coca-Cola’нинг бозордаги қийматидан кўпроқдир.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024