Фан-техника | 00:48 / 22.03.2017
5191
1 дақиқада ўқилади

Twitter экстремизмга қарши кураш давомида 636 минг аккаунтни тўсиб қўйди

Фото: RIA

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарияти "зўравонлик ва экстремизм"га қарши кураш дастури доирасида 2015 йил ўртасидан ҳозирги кунгача 636 мингдан кўпроқ аккаунтни тўсиб қўйган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Ҳисоботда айтилишича, 2016 йилнинг 2-ярмида 400 мингга яқин аккаунт тўсиб қўйилган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ раҳбарияти ишончли аккаунтлар ва янгиликлар нашрлари эгалари томондан контентни ўчиришга аризаларни қабул қилади.  

Мавзуга оид