Ўзбекистондан 131 минг доллар олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Зангиота туманида хорижга ноқонуний тарзда валюта олиб чиқиб кетишга ихтисослашган жиноий гуруҳ аъзоларидан бирини қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар берди.
"47 ёшли Улфатбек Ҳожибеков тошкентлик фуқародан 131,4 минг доллар пулни олаётганида тезкор ходимлар томонидан ушланди. Жиноий гуруҳ аъзолари бу пулларни Зангиота туманидаги айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетишни режалаштиришган", — деган МХХ вакили.
Хабарда айтилишича, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 40 ёшли Тофик Аҳмедов ва 42 ёшли Карим Аҳмедовлар ҳам гуруҳ аъзолари бўлгани аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона қонунчилигининг бузилиши") бўйича жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
10:04 / 27.08.2024
Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди
20:37 / 31.07.2024