Хитойнинг ZTE компанияси Эронга АҚШ технологияларини ноқонуний сотганини тан олди
Хитойнинг ZTE компанияси АҚШ судида ўз маҳсулотлари ва технологияларини Эронга ноқонуний равишда етказиб берганини расман тан олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Март ойи бошида ZTE Эронга технологиялар етказиб бериш бўйича АҚШ қонунларини бузгани учун 1 млрд доллар жарима тўлашга рози бўлгани маълум бўлганди.
Маълум қилинишича, компаниянинг ўз айбини тан олиши АҚШ ҳукумати ва компания ўртасидаги келишувнинг бир қисми ҳисобланади.
АҚШга смартфонлар етказиб бериш бўйича 4-рақамли компания ҳисобланувчи ZTE жарима сифатида 892 млн доллар тўлаб беради. Бундан ташқари, компания агар 7 йил ичида ушбу келишув доирасида белгиланган қадамларни амалга оширмаса, яна 300 млн доллар тўлаб беришга рози бўлди.
ZTE 2010 йилдан ривожланаётган давлатларда АҚШнинг Cisco компанияси расмий дистрибутори сифатида унинг қурилмаларини сотиш билан шуғулланган. Март ойида Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда ZTE компанияси Cisco қурилмаларини Эронга сотганини маълум қилган, ваҳоланки бу компания қурилмаларининг Эронга сотилиши тақиқланган. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитой компанияси Эронга АҚШдан бошқа тақиқланган технологияларни ҳам сотган.
Мавзуга оид
00:51
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024