Жаҳон | 22:24 / 23.03.2017
10181
2 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиси НАСА маълумотларида хато топди

Буюк британиялик мактаб ўқувчиси АҚШ миллий коинот агентлиги НАСА’га Халқаро коинот станциясидаги радиация датчикларидаги кўрсатмаларда хато борлигини маълум қилди. 

Шеффилддаги мактабнинг 17 ёшли ўқувчиси Майлз Соломэн TimPix таълим дастурида иштирок этган. Бу дастур ўқувчиларга ХКСдан олинган маълумотлар билан ишлашга имкон беради. "Бизга кўплаб маълумотлар жадвали жўнатилади. Улар билан ишлаш қизиқдир", деб айтади Майлз.

Ўқувчи бир кун радиация кўрсатмалари келтирилган жадвални текшираётиб, катаклардан бирида -1 сонини кўрган. Ўқувчи энергия манфий кўрсаткичга эга бўлмаслиги кераклиги керак, деган қарорга келиб, ўқитувчиси билан бу хатолик ҳақида НАСА’га хабар беришган. 

Аниқланишича, хато ишловчи алгоритм радиациянинг йўқлигини шу тариқа қайд қилган. НАСА мутахассислари узоқ вақт бу хатога эътибор бермай келишган. НАСА’да бундай ҳисоботларнинг аввалроқ ҳам сезишганини айтишган, бироқ бундай ҳолат бир йилда 1-2 мартагина бўлади, деб ўйлашган. Майлз эса хато кўрсаткичлар кунига бир неча маротаба қайд қилинишини аниқлаган.

Коинот агентлиги ўқувчига ёрдами учун миннатдорчилик билдирган. Ўқувчи эса келгусида НАСА’да ишлаш нияти борлигини айтган.

Мавзуга оид