Жаҳон | 19:43 / 26.03.2017
7916
2 дақиқада ўқилади

Эрон вакили: АҚШнинг Мўсулдаги жиноятлари суд томондан тафтиш қилиниши керак

АҚШнинг Ироқнинг Мўсул шаҳридаги жиноятлари суд томондан тафтиш қилиниши керак. Бу ҳақда "Меҳр" ахборот агентлигига Эроннинг миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамҳаний маълум қилди.  

"АҚШнинг террорчиларга қарши кураш баҳонасида Мўсул шаҳридаги тинч аҳолига қарши содир этган ҳарбий жиноятлари суд томондан синчков тафтиш қилиниши керак. Террорчиларнинг ишларига ўхшаш бу жиноий ҳаракатлар қасддан қилинмагани ҳақидаги гаплар АҚШ жавобгарлигини камайтирмайди", деб ҳисобламоқда Шамҳаний.

Унинг айтишича, "Ироқ ва Суриянинг ҳудудидаги исталган ҳарбий операциялар бу давлатлар ҳукуматларининг расмий рухсати асосида олиб борилиши керак". "БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзини БМТдан устун қўювчи давлатларга Ироқ ва Сурия ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш зарурлигини кўрсатиб қўйиши зарур", деб таъкидлаб ўтди Шамҳаний.

Охирги вақтда ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалиция авиацияси зарбалари натижасида тинч аҳоли орасида катта сонда қурбонлар бўлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, 25 март куни коалиция авиазарбалари оқибатида Ғарбий Мўсулда 100 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид