Жаҳон | 10:04 / 27.03.2017
10211
2 дақиқада ўқилади

БМТ сўнгги икки йилда Яманда ўлдирилган болалар сонини маълум қилди

Ямандаги зиддият кучайганидан сўнгги икки йилда 1,4 минг нафардан ортиқ бола ўлдирилди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен баёнот берди.

Ар Риёд иттифоқчилари билан бирга 2015 йил 26 март куни Яманда ҳарбий амалиётни бошлаган эди. Араб коалиция деб номланган кучлар шиа оқимига мансуб исёнчи ҳусийлар ва собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорларига қарши курашда президент Абд Раббо Мансур Ҳодий ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда. 

"Кўп минг кишилик тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан 1,4 мингдан ортиқ қизлар ва ўғил болалар ўлдирилди … ўн минглаб яманликлар жабрланди", — дейилади О'Брайеннинг Ямандаги можаро бошланишига доир ҳисоботида 

Унинг қайд этишича, Яман аҳолисининг 2/3 қисми, яъни 19 млн атрофидаги фуқаро гуманитар ёрдамга муҳтож. 

2014 йилдан Яманда қуролли зиддият давом этмоқда, бир томондан "Ансар Аллоҳ" шиа ҳаракатининг исёнчи ҳусийлари ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга тарафкаш бўлган армия қисмлари, бошқа томондан ҳукумат кучлари ва Абд Раббо Мансур Ҳодий тарафдорлари кураш олиб бормоқда. Расмий ҳукуматни ҳаво ва қуруқликда Саудия Арабистони етакчилигидаги араб коалицияси қўллаб-қувватлаяпти. 

Мавзуга оид