Жаҳон | 14:57 / 30.03.2017
6897
1 дақиқада ўқилади

Трамп чекловлари АҚШга қанча зарар келтириши айтилди

Американинг олти мусулмон давлат фуқароларига виза беришни тўхтатиши, шунингдек қатор мамлакатлардан АҚШга учаётган рейсларда электрон қурилмалар олиб ўтилишига тақиқ икки йил давомида Қўшма Штатлар иқтисодиётига 18 млрд. долларлик зарар келтиради. Бу ҳақда АҚШ туристик саноати экспертлари маълум қилишди.

Tourism Economics компаниясининг маълум қилишича, Оқ уйнинг янги раҳбари томонидан киритилган виза чекловлари мамлакатга келаётган сайёҳлар оқимини йилига 4,3 млн.га камайтириб, 2017 йилда туризм туфайли келадиган даромадлар ҳажмини 7,4 млрд. долларга қисқартиради. «Чекловлар сақланиб қолинадиган бўлса, 2018 йилда АҚШ келадиган туристлар сони яна 6,3 млн.га камаяди, даромадлар эса 10,8 млрд. долларга қисқаради», - дея огоҳлантирди Tourism Economics.

Компания раҳбари Адам Сакснинг таъкидлашича, АҚШнинг сайёҳлар кўз ўнгидаги ҳурмати пасайиб бормоқда ва бу ташвишга сабаб бўлмоқда.

Мавзуга оид