Бухородаги қишлоқлардан бирида ҚВП ёпилмоқда, расмий ташкилотлар бунга изоҳ берди
Таҳририятга Бухоро вилояти Жондор тумани Тобагар қишлоғида яшовчи фуқародан мактуб келиб тушди.
Унда қайд этилишича, қишлоқ туман марказидан 8 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳолиси 3 мингдан зиёдни ташкил қилади. Қишлоқда 1 та ҚВП мавжуд бўлиб, 5 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ёзилишича, яқинда аҳоли ўртасида ҚВП ёпилиши ва қишлоқ аҳолиси тиббий хизмат учун туман марказига ёки қўшни қишлоққа бориши тўғрисида миш-мишлар пайдо бўлган. Мактубда ҚВП ёпиладиган бўлса қишлоқ аҳолисига бирмунча қийинчиликлар туғдирилиши ҳақида айтилган. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилинган мурожаатга туман ҳокимлиги томонидан йўлланган жавобда "Жорий йилнинг 5 январь ҳамда 7 февраль кунларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши" важ қилиб кўрсатилган.
“Саволга аниқ жавоб қилинмаган, ҳолбуки муҳтарам Президентимиз ҳар бир сўзларида "Одамларга шароит яратиш, одамларни рози қилиш, одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини орттириш" энг асосий вазифа эканлиги тўғрисида жўшиб гапирмоқдалар”, - дейилади мактубда.
Таҳририятга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича юборилган маълумотда айтилишича, мурожаат туман тиббиёт бирлашмаси тегишли соха мутахассислари иштирокида жойида атрофлича ўрганиб чиқилган.
Айтилишича “Жондор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тобагар” қишлоқ врачлик пункти 1953 йилда қурилган эски спорт мажмуасида жойлашган бўлиб, бино санитария талабларига жавоб бермаслиги, сифатли тиббий хизмат учун хоналар етишмаслигини инобатга олиб мазкур ҚВПни шифокорга уй-жой сифатида қолдириб, туну-кун ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи врачнинг хизмат уйига айлантириш кўзда тутилган”.
Янгидан ташкил қилинадиган “Зарафшон” поликлиникаси билан мазкур ҚВП орасидаги масофа 5 км. ташкил қилишини инобатга олиб мазкур ҚВП аҳолисини поликлиникага бириктириш режалаштирилгани билдирилди.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
07:32 / 20.07.2024