Жаҳон | 08:09 / 02.04.2017
10074
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Париж яқинидаги карнавалда юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди

Париж яқинидаги Вильпент коммунасида карнавал вақтида юз берган портлаш видеоси YouTube’га жойлаштирилди. 

Видеода бир киши қўлидаги машъала билан ёнувчи материаллардан ясалган тулумни ёқаётгани, сўнгра кучли портлаш юз бергани тасвирланган. Шундан кейин одамлар ўртасида саросима бошланган.

Ҳаммаси бўлиб фожиада 19 киши жароҳат олган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга теракт эмас, балки бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган. 

Мавзуга оид