Иқтисодиёт | 09:46 / 03.04.2017
7778
1 дақиқада ўқилади

Польша компанияси «Навоий» ЭИЗда бир нечта лойиҳани амалга оширмоқчи

Польшанинг ELQ-SA ва PromacSpZoo компаниялари делегацияси «Навоий» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда UzDaily.uz. 

Маълумотларга кўра, Польша компаниялари энергетика қурилмаларини ишлаб чиқариш соҳасида тажрибага эгадир.

Музокаралар давомида томонлар ELQ-SA халқаро энергетика компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Хусусан, томонлар саноат ва коммунал соҳаларда қўлланиладиган трансформатор нимстанциялари ва дизель генераторлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқишди.

Польшалик сармоядорларга «Навоий» ЭИЗнинг ўзига хос жиҳатлари, имтиёзлари ва афзалликлари ҳақида тўла маълумот тақдим этилди.

Учрашув якунларига кўра, ELQ-SA энергетика компанияси ва Энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги дирекция ўртасида Ҳамкорлик нияти меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид